Охирги янгиликлар

ЛИБОСЛАР – СИЙРАТИМИЗ КЎРИНИШИ Маданият

Замонавий ўзбек аёли қандай кийиниши керак? Турли ташкилотларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг кийиниш услуби бизнинг дизайнерларимиз  томонидан белгиланаяптими ёки хориждан келаётган либослар эвазигами? 
Замонавий ўзбек хотин-қизлари услубини яратишда миллий мутахассисларни кўпайтириш, уларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Нафосат – 2017" кўрик-танлови ташкил этилди. Самарқандда мазкур танловнинг вилоят босқичи илк бор ўтказилди. Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан дизайнер, тикувчи мутахассислар иштирок этиб, ўзлари яратган либосларни намойиш этдилар. 
– Беш йилдан бери тикувчилик билан шуғулланаман, – дейди Тойлоқ тумани Нурафшон маҳалласидан келган Мавсума Худойбердиева. – Асосан, тайёр либослар тикиб, бозорга чиқарамиз. Уларнинг бичимини ўзим чизаман. Қишки, устки, спорт кийимлари, уйда кийиладиган либосларнинг турли хилларидан тикамиз. Дизайнда асосан миллийликка, аммо шу билан бир қаторда уларнинг замонавийлигига эътибор қаратамиз. Ушбу танловда турли либосларни кўриб, ишимизда ўз услубимиз борлигидан хурсанд бўлдим, қолаверса, ҳамкасбларимдан ҳам ўрганадиган жиҳатларим кўп эканлигини англадим. 

Танловда иштирок этган 19 нафар тикувчи-дизайнер турли услубда яратган либосларини намойиш этиб, уларга таъриф берди. Самарқанд шаҳридан иштирок этган Фариз Насимов биринчи ўринга муносиб кўрилган бўлса, Каттақўрғон шаҳридан қатнашган Моҳигул Мўминова иккинчи, ҳамда тойлоқлик Мавсума Худойбердиева учинчи ўринни эгаллади. ўолиб дизайнерлар танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.ўафурова иштирок этди. 
Г. КОМИЛОВА.


Reklama huquqi asosida