Охирги янгиликлар

МУМТОЗ ҚЎШИҚЛАР ЖОЗИБАСИ Маданият

– Бугунги концертда мириқиб дам олдим, – дейди Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 2-сон академик лицей ўқувчиси Дониёр Холиқулов. – Жонли ижрода куйланган классик қўшиқлардан кайфиятим кўтарилди. Очиғи, шу кунгача мумтоз ашулаларни бу қадар севиб тингламагандим.
Ушбу лицейда бўлиб ўтган концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаров Самарқанд санъат коллежида таҳсил олаётган ўзининг иқтидорли шогирдлари билан мумтоз ашулалар ҳамда бугунги давр ижодкорларининг ғазал ва шеърларига басталанган куй-қўшиқлардан намуналар ижро этишди. 
– Мақсадимиз ўқувчи-ёшларнинг миллий мусиқа санъатига бўлган меҳрларини ошириш, – дейди Э. Қайтаров. – Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 августда республика маданият, санъат ходимлари, ёзувчи, шоир ва ижодкорлар билан ўтказилган ведиоселекторда мақом, ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг истиқболи тўғрисида ғоят қимматли фикрларни билдирган эди. Шу боис таълим муассасаларида мана шундай концерт дастурларини намойиш этяпмиз.
Абдужаббор ПЎЛАТОВ.


Reklama huquqi asosida