Охирги янгиликлар

АСР БИЛАН ҲАМНАФАС Маданият

Ҳар бир нашрда нафақат ўша музофот, балки биз яшаб турган жамиятнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай вақтли матбуот ўша давр руҳи билан яшайди, унинг кечмишини аниқ далиллар, ўткир сўз ҳамда ҳароратли ташбеҳлар орқали ифодалайди. Буни эса ушбу нашр тамал тошини қўйган, унга ҳамоҳанг қалам тебратган, миллий матбуотимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган ва қўшаётган қаламкашлар, забардаст журналистлар ижоди маҳсулида кўриш мумкин.
"Самаркандский вестник" газетаси илк сони чиққанлигининг 100 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда ана шундай фикрлар билдирилди.
Вилоят Матбуот уйида ушбу сана муносабати билан бўлиб ўтган анжуманда "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев, бош муҳаррир ўринбосари Анастасия Павленко ва тадбир меҳмонлари газета босиб ўтган шонли йўл, вилоят ҳаётидаги иштироки, истиқлол даври ўзгаришлари, ёш журналистлар маҳоратини ошириш борасидаги интилишлари хусусида сўз юритдилар.
Тадбирда газета ҳаётида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ ижодий ходимлар ҳамда жамоатчиларга эсдалик совғалари топширилди.
А.ИСКАНДАРОВ.


Reklama huquqi asosida