9 майда Самарқандда ғалаба паради ўтказилади

Шодиёна куни Моматсаро она ҳайкалига гул қўйиш маросими ўтказилгач, Кўк сарой майдонида Иккинчи жаҳон уруши даврининг ҳарбий техникаси намойиш этилади. 
Парадда уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари электрокарларда ўтишади. Шунингдек, уларни дала ошхонасида тайёрланган таомлар билан сийлашади.
Шундан сўнг “Нуроний” жамғармасига 16 та “Damas” ва битта “Captiva” автомобиллари топиширилиши маросими ўтказилади.
Фахрий нуронийлар учун “Боғишамол Гарден”да дастурхон ёзилади.