Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқ туманидаги «Ёшлар маркази»да ёнғин содир бўлди

Самарқанд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, воқеа жойига етиб борган ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари 9:20 да ёнғинни бартараф этган. Бинонинг иккинчи қаватида жойлашган «Коворкинг маркази»нинг 60 м2 пластикли шифти ва тунукали том қисми ёнғиндан зарар кўрган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Воқеа жойига Пайариқ тумани ҳокими, Самарқанд вилояти ИИБ ЁХБ, туман прокуратураси ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари етиб боришган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ғолиб АБДУСАЛОМОВ.