Охирги янгиликлар

“Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндорлари

"Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндорлари

2007 йил.Мавлуда Аҳтамова – вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати раҳбари. Рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлди.

2009 йил.Рухсора Ғафурова – «Samarqand-STV» телерадиокомпанияси мухбири. «Энг яхши журналистик материал учун (теле) йўналишида 3-ўринни эгаллади.

Гулруҳ Мўминова – "Зарафшон” газетаси мухбири. БМТнинг рағбатлантирувчи мукофотини олди.

2010 йил.Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов – «Samarqand-STV» телевизион ижодий уюшмаси директори ўринбосари. «Энг яхши журналистик материал учун» (теле) йўналишида 1-ўринни эгаллади.

Наталья Шакирова – «Правда Востока» газетасининг вилоятдаги мухбири. «Энг яхши журналистик материал учун» йўналишида 3-ўринга сазовор бўлди.

2012 йил.Ҳасан Султонов – эркин ижодкор. «Энг яхши карикатура учун» номинацияси ғолиби бўлди.

2013 йил.«Samarqand-STV» телевизион ижодий уюшмаси жамоаси. Журналистика соҳасида бош миллий мукофот билан тақдирланди.

"Зарафшон” ва "Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти жамоаси. "Энг яхши журналистик материал учун” (босма оммавий ахборот воситалари) йўналишида 2-ўринга муносиб кўрилди.

2014 йил.Ёлқин Оқбўтаев – Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси телегуруҳининг махсус мухбири. «Энг яхши журналистик материал учун» (теле) йўналишида 3-ўрин соҳиби.

2015 йил.Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси жамоаси «Энг яхши журналистик материал учун» (радио) йўналишида 2-ўринни эгаллади.