Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

1 июль куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтади. Унда қандай масалалар кўрилади?

Самарқанд вилояти ҳокими 2019 йил 25 июнда "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида" қарор қабул қилди.

Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессиясини 2019 йил 1 июль куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигида чақириш белгиланди.

Сессия кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5729-сонли фармонидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳақидаги, халқ депутатлари вилоят Кенгаши таркибида Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия тузиш тўғрисидаги, вилоят Кенгаши таркибида Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси тузилганлиги муносабати билан вилоят Кенгаши регламенти ва низомига ўзгартириш қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, вилоятда фаолият кўрсатаётган судлар (жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий)нинг 2019 йил 1-чораги давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ахборотлари ҳақидаги масалалар киритилган.

Шунингдек, сессияда ташкилий ҳамда бошқа масалалар кўрилади.