Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

1 сўмга давлат мулки объектини сотиб олинг ва фаолият юритинг!

Фармонга мувофиқ, эндиликда, аввалги ҳукумат қарорларига асосан савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари:

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари) томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда;

- бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳолатмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда
“E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига республикамизнинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2859 та бўш ер участкалари, 668 млрд. 207 млн. сўм инвестиция киритиш, 9920 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 5 млрд. 93 млн. 800 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилган.

 Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 672 та бўш ер участкалари 239 млрд. 264 млн. сўм инвестиция киритиш, 3497 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 6млрд. 972 млн. 200 минг. сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2187 та бўш ер участкалари 3 млрд. 807 млн. 400 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилган.

Қуйида “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларига 1 сўм нархда қўйилган давлат мулки объектларининг айримлари билан танишасиз.

Сизнинг танловдаги иштирокингиз ва бу орқали сотиб олган ер участка ёки бўш турган давлат объектларингиз албатта фаолиятинингизни янада ривожланишига, қолаверса халқимиз фаровонлигига хизмат қилади.

Шундай экан фурсатни қўлдан бой берманг!