Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

10 миллион АҚШ долларидан ортиқ хорижий инвестицияларга 7 йил солиқ солинмайди

Мен қўшма корхона очганман ва Хитой давлатидан инвестиция киритганман. Менга солиқ бўйича қандай имтиёзлар берилади?

Фарҳод,

Ургут тумани.

 Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони

1-бандига асосан 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналар юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган.

 Мазкур фармон билан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга, 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга ҳамда 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга юқорида қайд этилган солиқ ва тўловлар озод қилиниши белгиланган.

Салим Умматов,

Самарқанд вилояти ДСБ ходими.