Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

100 миллион сўм қайси маҳаллага насиб этади?

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган тўртинчи ташаббусни амалга ошириш мақсадида Самарқанд вилоятида “Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши китобхон мактаб” ва “Энг яхши китобхон маҳалла” кўрик-танловлари ўтказилиши режалаштирилган эди.

Айни пайтда “Энг яхши китобхон маҳалла” кўрик-танловининг вилоят  босқичи ўтказилмоқда.

Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар иштирок этиб, тўртта шарт бўйича ўзаро беллашувга киришди.

Вилоят босқичи якунига кўра, биринчи ўринни эгаллаган жамоага вилоят ҳокими соврини — 100 миллион сўм тақдим этилади.

Сайтимизни кузатиб боринг, 100 миллион сўм қайси туман вакилларига насиб этади? Бу ҳақда маълумот берамиз.

Тўлқин СИДДИҚОВ.