Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

100 мингга яқин қалбаки доллар муомалага киритилишининг олди олинди

ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Натижада Бухоро шаҳрида катта миқдордаги қалбаки хориж валютасининг савдоси аниқланган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонга яширинча олиб келинган сохта чет эл валютасини Тошкент шаҳрида яшовчи Т.Х. ва Т.М. сотиш мақсадида Бухоро шаҳрига олиб борган. Улар қалбаки 88 450 АҚШ долларини 34 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, уларнинг ёнида яна 10 050 сохта АҚШ доллари борлиги маълум бўлган.

Тезкор тадбир давомида жами 98 500 қалбаки АҚШ доллари мусодара қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.