Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

13-14 май кунлари Самарқандда маданият ва дўстлик фестивали ўтказилади

Бу ҳақда Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остидаги маданият ва дўстлик фестивалининг вилоят босқичини юқори савияда ўтказишга бағишланган йиғилишда айтилди.

Вилоятдаги миллий-маданий марказлари раҳбарлари, шунингдек, корхона-ташкилот, таълим муассасалари масъул ходимлари иштирок этган йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов фестивал доирасида "Ўзбекистон - бағрикенг диёр" мавзусида фотокўргазма, вилоятда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг маданияти, миллий либослари, урф-одати, таомлари, миллий маданий марказлар фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалар ташкил этилишини таъкидлади.

Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ.