Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

1330 нафар ҳайдовчи йўл белгиларига амал қилмади

Жорий йилнинг 11-18 март кунлари вилоят йўл-патруль хизмати инспекторлари йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ 11852 қоидабузарликни қайд этди.

Мазкур қоидабузарликларнинг 1485 таси одам ташиш, 728 таси қувиб ўтиш, 248 таси светофор қоидаларига амал қилмаслик, 121 таси транспорт воситасини маст ҳолда бош­қарганлик, 141 таси ҳаракат чоғида телефондан фойдаланиш, 35 таси бошқарув ҳуқуқисиз, 13 таси инспектор ишорасига бўйсунмасликка доир бўлиб, ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

4682 нафар ҳайдовчига хавфсизлик камарини тақмаслик, транспорт воситаси ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирганлик, техник кўрикдан ўтмаганлик, товуш сигналини сабабсиз бериш, ўрнатиш, рухсатномасиз қайта жиҳозлаш, 3171 ҳолатда йўл белгиларига амал қилмаслик, пиёдалар ўтиш жойидан юриш, тўхташ қоидаларини бузиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.