Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

15 ёшли бола бошқарувидаги автомобилда пичоқ ва бошқа буюмлар топилди

23 сентябрь куни соат 22:15 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 1-ИИБга бириктирилган ҳудуддаги Гулобод маҳалласида жойлашган "Версаль" ресторани ёнида 20-30 кишилик гуруҳ тўпланган.

Ҳолатни текшириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББнинг бир гуруҳ ходимлари йўлга чиқишди. Воқеа жойида тўпланган одамлардан ташқари уларга яқин жойда ҳайдовчиси ва йўловчилари вояга етмаган шахслар бўлган "Nexia-2" русумли автомобиль қайд этилди.

Автомобиль 15 ёшли Абдулазиз Ф. бошқарувида бўлган. Унинг сўзларига кўра, ота-онаси бундан бехабар бўлишган. Йўловчи сифатида автомобилда унинг ўртоқлари 16 ёшли Миржавоҳир М. ва Исмоилжон А. бўлишган.

Автомобиль юкхонасининг текшируви давомида ИИБ ходимлари кесувчи буюмлар, нунчаки, таёқ ва электрошокер топишди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан тезкор ишлар олиб борилмоқда.