Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

16 нафар самарқандлик талаба давлат стипендияси ғолиби бўлди

Ўзбекистон Республикаси давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг баёни билан 2019/2020 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга Ўзбекистон Республикаси давлат стипендиялари тайинланди.

Самарқанд олий таълим муассасаларининг 16 нафар иқтидорли талабаси ҳам давлат стипендияларига сазовор бўлди. Жумладан, Самарқанд ветеринария медицинаси ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтларининг 4 нафардан, Самарқанд давлат университетининг 3 нафар, Самарқанд давлат тиббиёт ва Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтларининг 2 нафардан, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 1 нафар талабаси Навоий, Беруний, Улуғбек, Ибн Сино ва Ислом Каримов давлат стипендиялари соҳиби бўлишди.

Совриндор талабаларга 2019 йил сентябридан бошлаб жорий ўқув йили давомида давлат стипендияси тайинланади.

Абдуҳошим ЗИЁДОВ.