Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

16 ноябрдан бензин ва бошқа турдаги ёқилғи нархлари ошади

Қарорга мувофиқ 2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари:

  • Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
  • Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
  • дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
  • ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр этиб белгиланди.

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилади:

  • аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат;
  • аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:
  • иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;
  • бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м.
  • Бунда аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда:
  • базавий норма доирасида – белгиланган тариф бўйича;

базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади