Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

18 июлгача Ўзбекистонда аномал иссиқ кузатилади, тоғларда сел хавфи бор

«Ўзгидромет» маълум қилишича, 11-18 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади. Шу сабабли республикамиз бўйлаб ўртача кўп йиллик қийматларидан 5-7 даражага юқори бўлган жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кундузи +40...+42 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +43...+45 даражагача кўтарилиши мумкин.

Шунингдек, ҳарорат кўтарилиши ҳисобига Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларига гляциал (музли) сел оқимлари ўтиши мумкин.