Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Юртим байроғи

Ҳаётда ҳар нарсанинг
Оддийси бор, улуғи.
Лекин байроқлар ичра
Қадрли юртим туғи.
Қиёсдан қалбим чулғар
Фахр деган ҳиссиёт,
Манба гувоҳ, туғимиз
Ёши минг йилдан зиёд.
Гарчи, осий эмасмиз,
Туғга қўйганмиз ихлос.
Муқаддас мато Широқ,
Муқанналардан мерос.
Ҳар туғда турли чизма,
Кенгуру, шер, бургут, сор,
Бизнинг байроқда ҳаёт,
Мангу осмон акси бор.
Тирикликнинг рамзидир
Байроқдаги мовий ранг.
Темур туғи ҳилпираб
Таратар гўё жаранг.
Байроқдаги оқ тасвир
Чарағонлик тимсоли.
Умр – ўн икки юлдуз,
Эътиқоддир ҳилоли.
Қизил чизиқ – жўшқин қон,
Ўзига бек – асллик.
Шодумонлик белгиси
Байроқдаги яшиллик.
Ҳар бир рангда минг маъно,
Эзгу мақсад мужассам.
Туғ тутганга тасанно,
Байроқни асраш – қасам.
Англагайдир дунёнинг
Харитасига боққан,
Ер узра Ўзбекистон
Ўхшаб кетар байроққа.
Замонанинг даъвати
Забт этмоқ илм тоғин.
Мадҳиямиз янгратиб,
Кўтармоқ юрт байроғин.

Хуршид НУРУЛЛАЕВ.