Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

19 ёшли йигит 7 яшар қизнинг умрига зомин бўлди

Кеча, 5 август соат 09:00 ларда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 7 яшар қиз ҳалок бўлди.

Фуқаро 19 ёшли С.С. “КамАЗ” русумли юк автомашинасида Китоб тумани “Қайнар” МФЙ Қонги қишлоғи ҳудудининг ички йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган 7 ёшли Ш.А. (аёл)ни автомашинаси билан уриб юборган.

Натижада вояга етмаган Ш.А., воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.