Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

20 яшар фермер йигит уйи молхонасида осилган ҳолда топилди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 28 январь куни 21 ёшли О.Н ўз уйи молхонасида осилган ҳолда топилди. Пахтачи туманининг Истиқбол маҳалласида фермерлик билан шуғулланиб келган йигитнинг нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас.

Яқин қўшниларидан бирининг айтишича, воқеа 28 январь куни кечки пайт содир бўлиб, йигитнинг онаси молларга сув бергани молхонага кирганида, ўғлини қўй боғлайдиган арқон билан ёғоч тўсинга осилган ҳолда кўрган.

Суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, О.Н. нафас йўлларининг беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия натижасида ўлганлиги аниқланган.

Ўлим сабаблари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Аммо марҳумнинг яқин қариндоши оилада бешта жон, бошқалар қатори зўрға кунини кўриб яшашини, йигитнинг руҳий муаммоси йўқлигини, бу ҳолатдан барча бирдек ҳайронлигини айтди.

 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари ўз жонига қасд қилади.