Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2018 йилда неча нафар ўзбекистонликка Шенген визаси берилган?

Бугунги кунда Green Card муҳокамалар марказида бўлиб турган бир пайтда, Европа иттифоқи давлатларига чиқиш учун бериладиган Шенген визаси тўғрисида ҳам эслаб ўтмоқчимиз, деб ёзмоқда xushnudbek. Аниқроғи, 2018 йилда неча нафар ўзбекистонликлар ушбу визани олиш учун ариза бергани, уларнинг нечтасига ижобий, нечтасига салбий жавоб қайтарилгани ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашмоқчиман.

Демак, SchengenVisaInfo.com портали берган маълумотга кўра, Шенген визасини олиш учун 2018 йилда жами 30 минг 799 нафар ўзбекистонликлар ариза топширган. Уларнинг 26 минг 537 нафарига виза уриб берилган. 4,067 нафарига эса турли сабабларга кўра рад жавоби берилган.

Давлатлар кесимида статистикалар қуйидагича:

Германия

10 302 киши топширган.

9 033 киши виза олган.

1 269 кишига (12,3%) рад қилинган.

Франция

5 383 киши топширган.

4 507 киши виза олган.

731 кишига (13,6%) рад қилинган.

Латвия

4 946 киши топширган.

4 404 киши виза олган.

492 кишига (9,9%) рад қилинган.

Италия

3 105 киши топширган.

2 905 киши виза олган.

200 кишига (6,4%) рад қилинган.

Чехия

2 958 киши топширган.

2 382 киши виза олган.

576 кишига (19,5%) рад қилинган.

Польша

2 445 киши топширган.

2 069 киши виза олган.

376 кишига (15,4%) рад қилинган.

Венгрия

1 351 киши топширган.

953 киши виза олган.

398 кишига (29,5%) рад қилинган.

Словакия

309 киши топширган.

284 киши виза олган.

25 кишига (8,1%) рад қилинган.