Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

2018 йилда Самарқандда 78 минг кишига “ОВИР” берилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи А.Тошпўлатовнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига тақдим этган “Вилоят ҳудудида 2018 йил давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уни сабабларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахборотида қайд этилишича, ўтган йил 78 минг 24 нафар фуқароларга чет элга доимий ва вақтинча чиқиши учун рухсат ёзувлари расмийлаштириб берилган. Шунингдек, хорижий давлатлардан келган 171 минг 546 нафар чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча рўйхатга олинган. Ўз навбатида вилоят ҳудудида бўлиш қоидаларини бузиб, яшаб келган 435 нафар хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар аниқланган.