Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2019 йил Давлат стипендиатлари

Самарқанд давлат университети магистри Ҳасан Орипов Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига, талабалар – Аслиддин Саидқулов Мирзо Улуғбек номидаги давлат стипендиясига, Жамшид Шамсиев Ислом Каримов давлат стипендиясига сазовор бўлди.

Шунингдек, Худоёр Мелиев, Жаъфархон Исахонов ва Ойбек Шавқиев бакалавр йўналишида Навоий номидаги давлат стипендиясига муносиб деб топилди.

Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаси С.Ибрагимова Ислом Каримов номидаги, М.Абсамадова Навоий номидаги стипендия соҳиби бўлди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти талабалари - Юлдуз Тилавова Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига, Дилноза Шамсиева Ибн Сино номидаги давлат стипендиясига, Феруза Курбаниязова Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясига лойиқ деб топилди.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти талабалари - Саодат Раҳматова, Aдиба Ҳаққулова, Дилнавоз Бобохонова Беруний номидаги давлат стипендияси  ҳамда Элёр Бозоров Ислом Каримов давлат стипендияси соҳиби бўлди.