Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2019 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди, айрим дам олиш кунлари кўчирилди

Ҳужжат матни ЎзАда келтирилди.

Унга кўра, 2019 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

2 январь (чоршанба);

22 март (жума);

2 сентябрь (душанба).

2019 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:

5 январь (шанба) — 3 январь (пайшанба) га;

1 июнь (шанба) — 6 июнь (пайшанба) га;

7 сентябрь (шанба) — 3 сентябрь (сешанба) га;

28 декабрь (шанба) — 31 декабрь (сешанба)га.

Бюджет ташкилотларида фармонда белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини уч иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига меҳнат жамоалари ўртасида ушбу фармоннинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш, узайтирилган байрам кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг мароқли дам олишини таъминлаш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотларининг ишини фаоллаштириш тавсия этилди.