Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

2019 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси учун 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади

Айни пайтда давом этаётган Президентимизнинг Олий Мажлис ва депутатларга Мурожаатномасида ҳудудларда жойлашган шаҳар ва посёлкаларни комплекс ривожлантириш эътибор марказида туриши кераклиги қайд этилди.

Шу жиҳатдан янги йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси учун 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

- Қишлоқ жойларда намунавий уй-жойлар қуриш дастурларидан босқичма-босқич шаҳар ва посёлкаларда кўп қаватли уйлар қуришга ўтишимиз лозим. Коммунал-муҳандислик инфратузилмаси уй-жойларни қуриш билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиши даркор, - деди Президентимиз.