Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2019 йилда портловчи моддалар муомаласи билан шуғулланувчи 118 та жиноят аниқланган

ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси маълумотига кўра, 2019 йил давомида ўқ отар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари муомаласи билан қонунга хилоф равишда шуғулланувчи шахсларни аниқлаш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жами 118 та жиноий ҳолатлар аниқланган.

Қайд этилишича, 16 та жиноий ҳолат контрабанда йўли билан амалга оширилган. Аниқланган 118 та жиноий ҳолат бўйича 127 нафар (шундан 5 нафари чет эл фуқаролари) шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Жиноий жавобгарликка тортилган шахслардан 114 дона қуроллар: 2 дона пистолет, 2 дона қўлбола усулда ясалган қурол ва 110 дона ов қуроллари, 1340 дона ўқ-дорилар, 1 дона тротил шашка ва 2 дона гранаталар, 46 килограмдан зиёд портловчи моддалар ҳамда 1 дона қўлбола усулда ясалган портловчи қурилмалар ашёвий далил тариқасида олинган.

Бундан ташқари, аҳоли ўртасида қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширган шахс жиноий жавобгарликдан озод қилиниши юзасидан олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида 2019 йил давомида 114 нафар фуқаролардан 771 дона қурол-яроғлар (шундан 8 дона пистолет, 109 дона бошқа турдаги қурол-яроғлар, 654 дона ов қуроллари, 3705 дона патронлар, 5 дона граната, 1326 грамм портловчи моддалар) ихтиёрий равишда топширилди.

Бу шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.