Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2020-2021 ўқув йили учун тест синовлари қандай тартибда ўтказилади?

Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Уларни қуйидаги ҳаволада текширишингиз мумкин.

Тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 квадрат метр жой ажратилади.

Санитария-гигиена талабларига биноан уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади.

Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади.

Бинолар камида 4 маротаба дезинфексия қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.