Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади

Давлатимиз раҳбарининг 5 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида бу борадаги вазифалар белгиланди.

 Ҳужжатда қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.

Шунингдек, тегишли вазирлик ва идораларга 2019 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.