Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2023 йилги футбол бўйича Осиё кубоги Хитойда бўлиб ўтади

Айни пайтда Парижда давом этаётган ОФКнинг навбатдан ташқари конгрессида 2023 йил бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақаси мезбони аниқланди, деб ёзмоқда sports.uz.

Унга кўра 2023 йилги қитъа биринчилиги Хитой мамлакатида бўлиб ўтиши расман эълон қилинди. Қайд этиш жоиз, Чин ўлкаси вакиллари 2004 йилда ҳам қитъа биринчилигига мезбонлик қилган эдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги Осиё Кубоги январь ойида ўтказилган бўлиб, унда Қатар терма жамоаси чемпионликка эришганди.