Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

23 ёшли аёл чақалоғини 5 миллионга пуллади

Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи 23 ёшли аёл ўзининг янги туғилган ўғлини пуллаётганда қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.

Вазирлик маълумотларига кўра, ёш қишлоқ аёли боласини сотиш учун қўшни Қарши туманида истиқомат қилувчи 33 ёшли харидор топган.

Воқеа жойида 5 миллион сўм эвазига болани пуллаётганлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинди.