25 миллион сўм кимга насиб этади?

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят қурилиш бошқармаси томонидан дизайнер-лойиҳачилар учун эълон қилинган “Сиёб боғининг ландшафт дизайни концепцияси”ни яратишга қаратилган ғоялар танлови ғолибини аниқлаш мақсадида лойиҳалар тақдимоти ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, танловнинг мукофот жамғармаси 25 миллион сўмни ташкил этади.Танлов ғолиби батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқувчиси бўлади.
Танловга 5 та таклиф келиб тушган.