Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

27 ёшли йигит ўғирлик содир этаётганда қўлга тушди

Жорий йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 10:00 да Чилонзор туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўли яқинида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказган жиноят қидирув ходимлари номаълум шахс “Спарк” автомобили эшигини пульт ёрдамида очмоқчи бўлаётганини кўриб қолишган.

Номаълум шахс доим ён-атрофга назар солиб турар эди, эшикни очишни эса уддалолмаётганди. Эшик очилгач, у салонга кириб “бардачок”ни кўздан кечиришни бошлади. Унинг ёнига ходимлар келиб, бирор ёрдам керакми, деб сўрашди. У адашганини айтиб қочмоқчи бўлди. Аммо ходимлар уни тутиб олишди.

Текширув давомида ходимларнинг гумонлари тасдиқланди. Қўлга олинган андижонлик 27 ёшли Мансурбек А.нинг сўзларига қараганда, у бировнинг машинасини универсал калит ёрдамида очиб, пул ва бошқа қимматбаҳо буюмлар топмоқчи бўлганини айтди.

Автомобиль эгаси 33 ёшли Абдураҳмон А. ўғирлик қилмоқчи бўлганида қўлга олинган шахсни танимаслигини айтиб, Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг хабар беришича, Мансурбек А.га нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 169-моддаси (ўғирлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.