Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

34 нафар оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган эркак ўқув курсига қатнамоқда

Ахборот коммуникация технологиялари ва интернет тармоғининг оила мустаҳкамлигига ва ривожига таъсирини ўрганиш, оилавий турмуш тарзи қадриятларини тарғиб қилиш, оилалардаги салбий ижтимоий ҳолатларнинг профилактикасини олиб боришда ахборот – коммуникацион технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан Тошкент Ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали билан ҳамкорликда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган эркаклар учун “Ахборот коммуникация  технологиялари  орқали  Мустаҳкам  оила  сари”  номли ўқув курс ташкил этилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Оғир  ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалар айниқса  ёш  оилаларга  ахборот  коммуникация  технологиялари ва психологик билимларни ўргатиш орқали ўз-ўзига ёрдам кўрсатиш саводхонлигини ошириш, оғир вазиятдан чиқиш кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этилган мазкур курс 20 соатга мўлжалланган ўқув дастур асосида олиб борилмоқда. Мазкур курсга Самарқанд шаҳар, Самарқанд туман ва Пастдарғом туманида яшовчи 34 нафар фуқаролар таҳсил олишни бошлашди.