Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

343 та қабристонга 2235 туп манзарали дарахт кўчати экилди

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан март ойи давомида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари барча шаҳар ва туманлардаги қабристонларда ҳашар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги берган маълумотга кўра, 9-10 март кунлари 343 та қабристонда ҳашар ўтказилиб, унда 20 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этди. Икки кун давом этган ҳашарда 2235 туп манзарали дарахт кўчати экилди. Шунингдек, 5500 туп дарахт оқланди ва 1537 та қабр усти сомонли лой билан қопланди.

Ҳашарда ободонлаштириш, тозалик ишларида ташкилотчилар, маҳалла аҳли иштирок этди. Натижада, ҳудуд шох-шаббалардан, чиқиндилардан тозаланиб, ариқ йўллари очилди.