Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

39 ёшида 38 нафар фарзанд дунёга келтирган она топилди

Угандада дунёдаги энг кўп фарзандли она топилди, деб хабар бермоқда РИА новости нашри.

Мариам Набатанзи ўзининг 39 ёшида 38 нафар фарзандини вояга етказмоқда.

Аёл йилига камида бир нафардан фарзанд кўраверган. Ўзининг илк фарзандини эса 13 ёшида дунёга келтирган. Қолаверса, у беш марта эгизакларни, тўрт марта учталик эгизак ва беш марта тўртталик эгизакларни туққан.

Бутун бошли оила қаҳва плантацияси ёнидаги қишлоқда яшашади. Бундан уч йил аввал уларни оталари ташлаб кетган, эндиликда Мариамнинг бир ўзи фарзандларини оёққа турғизмоқда.