Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

4 млрд. 600 млн. маблағ эвазига Самарқанд вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Янги бино юқумли касалликларни даволаш талабларига мос равишда 3 қаватли қилиб қурилган. Бу ерда алоҳида изолятор бокс хоналари ташкил этилган бўлиб, оғир беморлар учун лифт мосламалари билан таъминланган.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг аксарият бинолари эскирганлиги, бу ерда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти бўлмаганлиги сабаб муассасанинг реанимация, лаборатория, қабул ва 4 та даволаш бўлимлари ҳозирги вақтга қадар Кимёгарлар қўрғонида жойлашган собиқ психоневралогия диспансери биносида фаолият юритаётганди.

Маълумот учун айтиб ўтишимиз жоиз, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилдаги вилоятимизга қилган ташрифи давомида Самарқанднинг кўп сонли аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси ҳудудида барча қулайликларга эга бўлган бино қурилиши бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи талабалар учун “Таълим гранти”ни эълон қилди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш, муносиб таълим-тарбия олишида кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, иқтидори ва фаоллигини рағбатлантириш мақсадида “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи таълим гранти” лойиҳасини эълон қилади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг телеграмдаги расмий саҳифаси.

Лойиҳада олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар белгиланган талаблар асосида иштирок этишлари мумкин.

Лойиҳа иштирокчилари олий таълим муассасасида ўқиши учун белгиланган бир йиллик тўлов-шартнома маблағининг 50 фоизигача бўлган миқдордаги грантга эга бўлишади.

Лойиҳада иштирок этишни истаган талабаларнинг ариза ва анкеталари жорий йилнинг 20-февралидан 5-март кунига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларида қабул қилинади.