Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

4 сотих ердан 10 миллион сўм даромад

Самарқанд туманидаги Деҳнав маҳалласида яшовчи Дилбар Бўронова томорқадан унумли фойдаланиш сир-асрорларини яхши ўзлаштирган. Тадбиркор аёл 4 сотих майдонга иссиқхона қуриб, лимон парваришламоқда. Шунингдек, у қишнинг қировли кунларида иссиқхонага кўкат экиб, анча даромад қилди.

– Бу ишга қўл урганимизга етти йил бўлди, – дейди Дилбар опа. – Айни пайтда лимон ораларига редиска экдик. Унинг ҳосилини олишимиз билан помидор ва бодринг экиб, ички бозорга чиқариш ниятидамиз. Иссиқхонадан бир йилда 3 марта ҳосил олинади. Астойдил меҳнат қилинса, етиштирилган маҳсулотлар 10 миллион сўмдан ортиқ даромад келтиради.