Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

6 ойда 267 нафар оғир турмуш шароитдаги аёлларга уй-жой қурилиши учун бошланғич бадал тўлаб берилди

Бугунги кунда 1 минг 576 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар рўйхатлари шакллантирилган ва ҳудудий комиссиялар томонидан ўрнатилган тартибда ўрганилмоқда.

2019 йил якунига қадар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 1 минг 576 нафар аёлга уйларни топшириш белгиланган.

Ушбу уйларнинг бошланғич бадали Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тақдим этилган рўйхатларга асосан тўлаб берилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 1 июнига қадар 267 нафар уй-жойга муҳтож оғир турмуш шароитидаги ва ногиронлиги бўлган аёлларга уй-жой қурилиши учун Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан бошланғич бадаллари тўлаб берилди.