Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

8,5 миллион сўмлик биоактив қўшимчалар божхонадан ўтолмади

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси Бухоро аэропорти чегара божхона пости ходимларининг синчковлиги натижасида юртимизга олиб кирилиши тақиқланган биоактив қўшимчалар ўз вақтида тўхтатиб қолинди.

Унда хорижий рейс билан учиб келган фуқаро И.У.  ўзининг хатти-ҳаракатлари билан божхоначилар эътиборини тортди ва тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада,  у ўзи билан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳолда, умумий қиймати  8,5 миллион сўмлик 47 дона хорижда ишлаб чиқарилган биоактив қўшимчаларни олиб ўтишга уринганлиги маълум бўлди.

Айни вақтда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилади Давлат божхона қўмитаси.