Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда иқтисодий судлар 9 ойда 272 миллиард сўмликдан зиёд солиқ қарзлари ундирувини мол-мулкка қаратиш бўйича суд ҳужжатлари қабул қилган

Бу ҳақда вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган анжуманда вилоят иқтисодий суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Ойбек Асатов маълум қилди.

Қайд этилишича, вилоят, туман, шаҳар ҳамда туманлараро иқтисодий судлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоят, туман, шаҳар ҳамда туманлараро иқтисодий судлари томонидан 11466 та иқтисодий ишлар мазмунан кўрилиб, ҳал этилган.

Кўрилган низоли ишларнинг 76 фоизи ёки 8463 та ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Кўриб ҳал этилган ишлар бўйича даъвогарлар фойдасига 417 миллиард 262 миллион сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.

Шу даврда Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 9 миллиард 441 миллион сўм давлат божи ундирилган.

Бундан ташқари, кичик бизнес субъектлари даъвогарлигида кўриб чиқилган 549 та ишлардан 453 таси қаноатлантирилган ва жами 69 миллиард 211 миллион сўм хусусий тадбиркорлик субъектлари, жумладан, кичик бизнес субъектлари фойдасига ундирилган.

Давлат солиқ органлари томонидан киритилган даъво аризалар асосида солиқ қарзи бўйича ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш юзасидан 272 миллиард 111 миллион сўм ҳамда камерал назорат натижасида аниқланган қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан 55 миллиард 429 миллион сўм маблағлар давлат бюджети фойдасига ундириш тўғрисида суд ҳужжатлари қабул қилинган.