Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Абдулла Қодирийнинг уйини бузишмоқчи

Ижтимоий тармоқларда адибнинг уйини бузиб, музейга айлантирилмоқчилиги ҳақида хабар тарқалди. 

Тошкентдаги бузилиш ишлари пойтахтнинг Самарқанд дарвоза кўчасида жойлашган 37-хонадонга етиб келди. Яъни Абдулла Қодирий ҳовлиси бузилиб, музейга айлантириш жараёнларига старт берилди, деб ёзмоқда hordiq.uz.

Музей қилиниши анчадан бери кутилган иш. Аммо, Қодирийнинг авлодлари айни дамда ундан мерос қолган 30 сотихлик ҳовлида яшаб келмоқда. Уйдаги аҳоли қаерга кўчирилиши ва уларга қаердан ер ёки уй берилиши масаласи уй эгаларини анчадан бери хавотирга солаётган муаммолардан эди. Тўғри улар ҳам бобосини уйи музейга айлантириб қўриқланишини истайди, аммо ҳовлини ташлаб чиқиб кетиб, кўчиб ўтадиган ери йўқ.

Давлат адиб уйини музейга айлантирар экан у ердаги Абдулла Қодирий авлодларини кўчада қолдирмаса керак деган ўйда эдим. Афсуски, шундай бўлмади….

Бир ҳафта аввал Тошкент шаҳар ҳокими Самарқанд дарвоза маҳалла идорасида Қодирий авлодлари рози қилинган ҳолда уйларга кўчирилишини эълон қилган. Кейинчалик 37-хонадон ичида адиб авлодларига бошқача муомала қилган.

Ҳоким Ортиқхўжаев Қодирий чевараларига «Сен ҳақиқатан шу уйда яшайсанми? Яшасанг ётган ёстиғингни ранги қанақа? Қўшни ўртоқларингни исми нима? Қайси мактабда ўқийсан?» каби тергов-саволларини берган.

Тошкент шаҳар ҳокими «Маҳаллада дув-дув гап» киносидаги «10 та қўй нима бўлади» қабилида одамлар орасида катта гапириб, хонадон эгалари билан бошқача гаплашгани айтилмоқда.