Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Абитуриентлар учун қулайлик: энди ОТМларда рўйхатдан ўтганлар сонини онлайн кўриш имконияти яратилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ОТМларда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини онлайн кўриш имконияти яратилди. Бунинг учун абитуриентлар qabul.dtm.uz манзили орқали кузатишлари мумкин.

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан qabul.dtm.uz  манзилида абитуриентлардан тушган аризалар сонини йўналишлар ҳамда тиллар кесимида онлайн кўриш имконини берувчи сайт ишга туширилди.

Бунда абитуриент ОТМда йўналишни танлаганидан кейин қуйидаги маълумотларга эга бўлиши мумкин:

- Қабул режаси;

- Биринчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;

- Иккинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;

- Учинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;

- Биринчи сифатида танлаганлар бўйича танлов кўрсаткичи.