Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бугун, 4 март куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига Нуриев Салоҳиддин Самадович тайинланди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Салоҳиддин Самадович Нуриев 2014-2018 йилларда Наманган вилоятида ҳамда 2018 йилдан бугунги кунга қадар Қашқадарё вилоятида адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.