Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Адлия вазирлиги бир нечта қарорни рўйхатдан ўтказди, уларга кўра қоғозбозлик янада камаяди

Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ўзгартиришларга мувофиқ, фарзанди туғилганлиги муносабати билан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат қилган шахслардан меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.

Шунингдек, ёшга доир пенсия ва нафақаларни, ногиронлик пенсиясини, дафн этишга бир марталик нафақа тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш йиғма жилдида Ўлим тўғрисида гувоҳноманинг асли ўрнига нусхасини тақдим этилади.