Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғон гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш бўйича Самарқанд минтақасида ташкил этилган идоралараро мобил гуруҳи қандай ишлади?

 Самарқанд вилояти божхона бошқармасида БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Мобил гуруҳлар ташкил қилиш йўли билан Ўзбекистонда афғон гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш бўйича Самарқанд минтақасида ташкил этилган идоралараро мобил гуруҳи” томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ҳудудий вакили Ашита Миттал, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Олим Нарзуллаев, Самарқанд вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Эркин Салиховлар гиёҳвандлик инсоният келажагига таҳдид солаётган энг хавфли глобал муаммолардан бири эканини қайд этди. Иштирокчилар 2018 йилда Самарқанд минтақаси – Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишларни таҳлил қилдилар.

2018 йилда “Идоралараро мобил гуруҳ” томонидан жами 27,31 кг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари ноқонуний муомаладан олинган. Гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланувини олдини олиш ҳамда унинг салбий асоратлари тўғрисида жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот-ташвиқот ишлари мунтазам равишда олиб борилган.

Йиғилишда Ашита Миттал тадбир қатнашчиларидан таклифлар қабул қилиб, келгусида амалга оширилиши кутилаётган чора-тадбирларни белгилаб олди.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Самарқанд минтақаси қўшни Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳисобланиб, жами 6 та чегара ўтказиш постлари мавжуд (Самарқандда 2 та, Бухорода 3 та, Навоийда 1 та). Мазкур ўтказиш постлари гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олишда фойдаланиладиган барча турдаги замонавий техник воситалари билан жиҳозланган. Чегара божхона постларида гиёҳванд моддаларни қидириш йўналиши бўйича махсус тайёрланган кичик-инспектор кинологлар ўзларига бириктирилган хизмат итлари ёрдамида ҳаракатланаётган транспорт воситалари ва йўловчиларнинг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиб келишмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.