Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғонистон шимолидаги кўмир кони қулаб тушди

Афғонистон шимолида жойлашган Саманган вилоятидаги кўмир кони қулаб тушди. Вафот этганлар сони камида 30 нафар эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда ToloNews телеканали хабар берди.

Маҳаллий полиция вакили Абдул Мунир Раҳими фавқулотда вазият Дара-и-Суфи-Балла конида содир бўлганини тасдиқлади.

Маҳаллий аҳоли берган маълумотларга кўра, камида ўттиз нафар кончи ҳалок бўлган ва 12 нафари жароҳатланган. Вафот этганлар ҳақида расмий маълумот ҳозирча тақдим этилмади.