Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғонистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 25 минг нафардан ошди

Афғонистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 25 минг нафардан ошди. Мамлакатда сўнгги кеча-кундузда 761 нафар янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда 15 июнь куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 25527 нафарни ташкил этмоқда. COVID-19 инфекцияси оқибатида 478 нафар бемор вафот этган ва 5090 нафар бемор тузалган.