Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Афғонлар Самарқандга нега келган эди?

Афғонистон компаниялари вакилларидан иборат делегация 25-26 январь кунлари вилоятимизда меҳмон бўлди.

Делегация аъзолари ташрифнинг биринчи куни Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларни зиёрат қилди. 26 январь куни эса вилоятдаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги “Aziya metall proff”, “Prime ceremics” масъулияти чекланган жамиятлари, Паст Дарғом туманида “Gamma” бренди остида алюмин ва пластик профиллар ишлаб чиқараётган корхона, Жомбой ва Тойлоқ туманларидаги қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф давомида мазкур субъектларнинг фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Вилоят инвестициялар бўйича бош бошқармаси бошлиғи Ф.Мажидов афғонистонлик ишбилармонлар билан учрашув чоғида Самарқанд вилоятининг иқтисодий салоҳияти, инвестициявий имкониятлари ва экспорт географияси ҳақида сўз юритди.

Меҳмонлар ташриф давомида кўрсатилган юксак меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Самарқанддаги корхоналар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини таъкидлади.

У.ҲАМРОҚУЛОВ.