Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Африкада 200 дан ортиқ балиқчи номаълум касаллик билан касалланди

Сенегалда 200 дан ортиқ балиқчи эҳтимол Атлантик океанида юқтириб олган номаълум касаллик билан касалланди. Бу ҳақда Sud Quotidien нашри хабар берди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, беморлар танаси тошма билан қопланиб, қаттиқ қичишиш кузатилмоқда. Бундан ташқари, улар лаб шиши ва кўз яллиғланишидан шикоят қилмоқда. Африканинг Сенегал давлати ҳукумати эҳтимолий касаллик юқиши қайд этилган Дакар атрофидаги сув ҳавзасида вақтинчалик балиқ овлашга тақиқ жорий этди. Таҳлил ўтказиш учун у ердан сув намуналари олинди.

Қайд этилишича, эҳтимолий касаллик юқтирилган жойдан узоқ бўлмаган ҳудудда цирконий (кимёвий унсур) қазиб олиш ишлари олиб борилади. Бундан ташқари, ҳавза қирғоғида кимёвий ишлаб чиқариш заводлари мавжуд. У ердаги кимёвий чиқиндилар қувурлар орқали океанга тушган бўлиши мумкин.