Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Агробанк” АТБнинг Пайариқ ва Каттақўрғон филиаллари ёпилади(ми?)

Кейинги пайтларда айрим ижтимоий тармоқларда “Агробанк”нинг бир нечта филиаллари тугатилаётгани ва уларнинг ходимлари ишсиз қолаётгани тўғрисида мақолалар кўпайиб қолди.

Вазиятга “Агробанк” АТБ берган изоҳда битта ҳудудда иккита очилган ва мунтазам зарар билан ишлаётган 8 та филиал - Бухоро вилоятининг Қоровулбозор филиали, Қашқадарё вилоятининг Батош филиали, Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Каттақўрғон филиаллари, Сирдарё вилоятининг Мирзаобод филиали, Хоразм вилоятининг Питнак ва Хива филиаллари ҳамда Фарғона вилоятининг Фурқат филиали тугатилаётгани ва улар негизида банк хизматлари маркази очилаётгани айтилган.

Умуман олганда, трансформация жараёнларини бошдан кечираётган ҳар қандай йирик давлат банкларида ушбу жараёнлар "оғриқли" кечиши мумкин. Бундай пайт бизнес жараёнларининг оптималлашувида кичик "ходимлар инқирози" ҳам учраши табиий ҳол. Шундан келиб чиқиб, трансформация жараёнларида чет эллик экспертлар иштирокидан ҳам муҳимроқ жиҳат - барча ходимларнинг банк трансформациясига ишонган ҳолда, ўзаро жипслик тамойили асосида ҳаракат қилиши лозим. Албатта, ходимлар сонини оптималлаштириш уларнинг ақлий ва касбий профессионаллик даражасини инобага олиб, адолатли амалга оширилиши керак.